
2026 йилдан уй ва машина сотиб олиш фақат карта орқали: Нима ўзгаради ва нега бу муҳим?
Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрелдан уй-жой ва автомобиль олди-сотдиси нақд пулга амалга оширилмайди. Барча тўловлар банк картаси ёки электрон тўлов орқали ўтади. Президентнинг ПФ–246-сон Фармони айнан шуни назарда тутади.
Нима учун нақд пул бекор қилинди?
- қаллоблик, “пулни олмаганман” каби ҳолатлар кўплиги;
- битимда ким пулини берди, ким олди — исботлаб бўлмаслиги;
- катта суммада нақд пул айланмаси хавфсиз эмас;
- яширин иқтисодиётни қисқартириш зарурати.
Электрон тўловда эса:
- пул кимдан кимга ўтгани аниқ қайд этилади;
- сотувчи ёки харидор алдай олмайди;
- нотариус ва судда ҳуқуқий далил пайдо бўлади;
- битимлар хавфсиз ва шаффоф бўлади.
2026 йилдан қайси тўловлар фақат карта орқали бўлади?
- давлат хизматлари;
- свет, газ, сув;
- алкоголь ва тамаки;
- бензин, газ, электрозаряд;
- 25 млн сўмдан юқори барча харидлар;
- уй-жой ва ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситалари олди-сотдиси.
Яъни:
2026 йил 1 апрелдан уй-жой нақдга сотилмайди.
2030 йилгача режа
- яширин иқтисодиётни 1,3 бараварга қисқартириш;
- тўловларнинг 75% ни нақдсизга ўтказиш.
Барча магазинларда ягона QR-код
2026 йил 1 январдан QR-код бўлади,
1 июлдан QR-кодсиз ишлаш — қонунбузарлик.
Оддий одам учун фойдаси
- уй-жой ва машина битимлари хавфсиз бўлади;
- катта суммада пул кўтариб юриш шарт эмас;
- барча тўловлар шаффоф ва онлайн.
Бизнес учун
- тўловлар автоматлашади;
- QR назорат кучаяди;
- ҳисоб-китобларда шаффофлик ортaди.
Давлат учун
- солиқ тушуми кўпаяди;
- яширин айланмалар қисқаради;
- рақамли иқтисодиётга ўтиш тезлашади.
Эҳтимолий хавфлар ҳам бор
- киберҳужумлар ва аккаунтлар бузилиши хавфи ошиши;
- аҳолининг рақамли саводхонлиги пастлиги;
- тўлов тизимларида техник носозликлар юзага келиши.
Бу хавфлар қандай ҳал этилади?
- банкларда киберхавфсизликни кучайтириш;
- аҳолига рақамли хавфсизлик бўйича ўқувлар;
- катта битимларда икки босқичли ҳимоя (2FA);
- шубҳали транзакцияларни автоматик текшириш.
Қисқа хулоса
Электрон тўлов — уй-жой ва машина савдосидаги энг катта муаммо:
“Пулни олмаганман”, “Исботла”, “Қайси санада бергансан?” каби тортишувларни бутунлай йўқотади.
Фойдалар хавфлардан кўпроқ. Лекин хавфсизлик ва рақамли саводхонлик бўйича тайёргарлик бўлиши шарт.